Элдор Суюнов: Яна бир совринни қўлга киритишга ҳаракат қиламиз

"Пахтакор" дарвозабони Ўзбекистон Кубоги финалидан аввал ўйин хусусида фикрларини айтиб ўтди.

- Финалга тайёргарлик доимгидек яхши кетмоқда. Ўйин аҳамиятини мураббийлар ҳам, футболчилар ҳам тушуниб туришибди. Шунинг учун беллашувга жиддий тарзда тайёрланмоқдамиз.

Ўтган йилги финалдаги аламли мағлубият бизга қўшимча иштиёқ беради.  Бу йил ички мусобақаларнинг барчасида бош совринга эга чиқишни мақсад қилганмиз. Эртага насиб бўлса яна бир кубокни бошимиз узра баланд кўтаришга ҳаракат қиламиз.

Финалда чиройли ўйин эмас, балки ҳақиқий жанг кутяпман. Финалдан кейин мухлисларнинг қўштирноқ ичида менталитетимизга хос гап-сўзларини кутаман. Ким ғалаба қозонишидан қатъи назар пайдо бўладиган гаплар.

Ишқибозларнинг футболга бошқача назар билан қарашларини хоҳлардим. Мухлисларни стадионга таклиф этаман, келинг ва ажойиб футбол гувоҳига айланинг.

Ўқилган: 974
Ўзбекистон кубоги

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Шота Арвеладзе: Ушбу рақиб билан ўйнаш ёқимли ва қизиқарли
13:46
"Қўқон-1912" – "Насаф": Превью
03:55
ЎФА президенти Абдусалом Азизов халқаро онлайн конференцияда футбол ривожи бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида нутқ сўзлади
15:14