Моуриньо "Реал" қарорини кутмоқда. Хаби Алонсо унинг ёрдамчиси бўлиши мумкин

"Манчестер Юнайтед" клуби собиқ бош мураббийи Жозе Моуриньо "Реал" жамоасини бошқариш истагида.

56 ёшли португалиялик мутахассис бу ҳақида ўзининг бўлажак ёрдамчилари билан гаплашиб олган. Мураббийнинг яқинлари унинг "Реал"га қайтиши – вақт билан боғлиқ савол дейди.

As нашрининг маълумотига кўра, Моуриньо "Реал"ни қабул қилишга тайёр ва клуб қарорини кутмоқда.

"Реал" клубининг собиқ футболчиси Хаби Алонсо Моуриньонинг Мадрид жамоасидаги ёрдамчиси бўлиши мумкин, деб маълумот бермоқда Diario Sport нашри.

"Реал" клуби президенти Флорентино Перес Моуриньо билан алоқада бўлиб турибди.

Ўқилган: 1255
Жозе Моуринью Реал Мадрид Флорентино Перес

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Кике Сетьен "Барселона" билан 2022 йилгача шартнома имзолади
18:49
АПЛ нинг бир қатор грандлари Гризманни кузатишмоқда. У "Барселона" клубини тарк этиши мумкин
21:13
Куман Месси ҳақида: Месси "Барселона"нинг бир бўлаги эканлигидан хурсандмиз
19:07