Ривалдо: Мбаппе "ПСЖ" клубини тарк этиши керак

"Барселона" клубининг собиқ ярим ҳимоячиси Ривалдо "ПСЖ" ҳужумчиси Килиан Мбаппе ҳақида фикр билдириб ўтди.

"Мбаппе дунёнинг энг яхшиларидан бири бўлишига шубҳа йўқ. У ажойиб футбол ўйнайди ва юқори слоҳиятга эга.

У ўз истеъдодини Ла Лига ва АПЛда ўйнаб ҳам кучайтириши мумкин. Лига 1 Испания ва Англия чемпионатларида даражадасидан пастроқ.

"ПСЖ" клубига ҳурматимни сақлаган ҳолда, унинг келажакда Испания ёки Англия клубларидан бирига ўтиб, Месси ёки Роналду вориси эканлигини исботлаши керак. Дунёнинг энг яхши футболчилари энг яхши лигаларда ўйнаши керак.

"Барселона" клуби уни сотиб олиши қийин бўлишини биламан, унинг ёш эканлиги, жаҳон чемпиони ва якка қобилиятлари уни энг салоҳиятли футболчилардан бири деб намойиш қилмоқда.

Агар "Барса"да Неймарни сотиб олишда шунча муаммо бўлса, Мбаппенинг трансферида нима бўлишини тасаввур қилаверинг. Шундай экан, айни пайтда унинг "Барселона" клубига ўтиши деярли имконсиз", - дейди Ривалдо.

Ўқилган: 1288
Килиан Мбаппе ПСЖ Ривалдо

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Монако" клуби "Интер" футболчисини сотиб олмоқчи
14:43
Бакайоко собиқ жамоасига қайтди
05:23
"ПСЖ" ёзди Тухелни бўшатиб юбормоқчи ва янги мураббий билан музокараларни бошлаб юборди
01:09