"Наполи" ҳужумчиси Дрис Мертенс Чемпионлар Лигасининг 3-турида "Зальцбург" (3:2) дарвозасини икки маротаба ишғол қилишга эришди.
Opta нашрида ёзилишича, 32 ёшли бельгиялик футболчи барча турнирлар доирасида "Наполи"нинг 115 ва 116-голларини уришга эришди. Натижада у "Наполи"нинг афсонавий ҳужумчиси Диего Марадонани (115) ортда қолдирди.
Клуб тарихидаги мутлоқ тўпурар Марек Ҳамшик ҳисобланади. Унинг ҳисобида 121та гол мавжуд.