ОЧЛ. "Урава Ред" иккинчи ўйинда ҳам "Гуанчжоу"ни мағлубиятга учратди ва финалга йўл олди

Осиё Чемпионлар Лигасида иккинчи ярим финал учрашуви ҳам якунланди.

Хитойнинг "Гуанчжоу Эвергранд" клуби ўз майдонида Япониянинг "Урава Ред Даймондс" клубини қабул қилди. Бу жамоалар ўртасида кечган илк ўйинда "Урава Ред" 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди.

Хитойда ўтказилган жавоб баҳсида ҳам устунлик меҳмонлар томонида бўлди ва якунда 1:0 ҳисобида ғалабага эришди. Икки ўйин натижасига кўра, японияликлар 3:0 ҳисобидаги устунлик билан финалга йўлланма олди.

Энди "Ал-Ҳилол" ва "Урава Ред Даймонз" жамоалари 9 ва 24 ноябрь кунлари уй ва сафар тизимида ўзаро финалда баҳс юритади.

Осиё Чемпионлар Лигаси, 1/2 финал


Гуанчжоу Эвергранд - Урава Ред Даймондз - 0:1
Гол: Короки (50)

Дастлабки ўйин: 0:2

Гуанчжоу Эвергранд Осиё Чемпионлар лигаси Урава Ред Даймондс
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Ал-Ҳилол" ўз майдонида "Ас-Садд"га ютқазиб ҳам Осиё Чемпионлар Лигаси финалига чиқди
15:01
ОЧЛ 3-тур. "Кашима" фантастик камбек билан ғалаба қозонди ва бошқа натижалар
19:16
"Пахтакор" бугун Қатарга учиб кетади. Душанба куни "Ас Садд" билан ўйин
11:08