
24 октябрь куни аёллар футболи бўйича Ўзбекистон кубоги финал баҳси бўлиб ўтади. Унда “Бунёдкор-W” ва “Севинч” жамоалари мамлакат кубогини қўлга киритиш учун майдонга тушишади.
Тошкентдаги “Тўқимачи” стадионида кечадиган мазкур баҳсни Вадим Агишев бошқариб боради.
Аёллар футболи бўйича Ўзбекистон кубоги / Финал
24 октябрь, пайшанба
БУНЁДКОР-W - СЕВИНЧ
Ҳакамлар:Вадим Агишев (Тошкент), Ҳайринисо Эркинова (Тошкент), Розиябону Юсупова (Тошкент), Кристина Борисова (Тошкент)
Назоратчи: Марат Исмоилов (Тошкент)
Комиссар: Алишер Файзиев (Тошкент).