“Челси” сўнгги дақиқалардаги гол эвазига “Аякс”ни таслим этди, “Зенит” мағлуб бўлди

Европа Чемпионлар Лигасининг 3-туридан ўрин олган бир қатор учрашувлар ўз ниҳоясига етди.

“Аякс” ўз майдонида “Челси”ни қабул қилди. Амстердамда бўлиб ўтган баҳсда меҳмонларнинг қўли баланд келди. Ўйин ҳужумларга бой бўлган бўлсада ҳам деганда ҳисоб очилмади. Иккинчи бўлимда Френк Лэмпард томонидан амалга оширилган ўзгаришлар ўз самарасини берди.

86-дақиқада Кристиан Пулишич томонидан узатиб берилган тўпни Миши Батшуайи яқин масофадан мезбонлар дарвозасини ишғол қилди.

Параллел кечган баҳсда “Зенит” клуби сафарда “Лейпциг” билан куч синашди. Унда немислар иродали ғалабани қўлга киритишди.

ЕЧЛ, 3-тур

Аякс Голландия – Челси Англия 0:1 (0:0, 0:1)

Гол: 0:1 – 86 Батшуайи.

Аякс – Онана, Альварес (де Йонг, 89), Дест, Велтман (Хунтелар, 89), Мартинес, Тадич, ван де Бек, Блинд, Промес (Нерес, 74), Тальяфико, Зиеш.

Челси – Аррисабалага, Томори, Зума, Аспиликуэта, Алонсо, Ковачич, Маунт, Хадсон-Одои (Джеймс, 90), Жоржиньо, Виллиан (Пулишич, 66), Абрахам (Батшуайи, 71).

Огоҳлантиришлар: Тадич (49), Мартинес (65), Зума (84).


РБ Лейпциг Германия – Зенит Россия 2:1 (0:1, 2:0)

Голлар: 0:1 – 25 Ракицкий, 1:1 – 49 Лаймер, 2:1 – 59 Забитцер.

Ўқилган: 2232
Аякс Европа Чемпионлар лигаси Челси

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Ўзбекистон Кубоги. АГМК сафарда “Оқ-тепа”ни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди
18:55
“Барселона” меҳмонда “Леганес” устидан иродали ғалабани қўлга киритди
18:58
Европа Чемпионлар лигаси, 1/4 ва 1/2 финалларга қуръа ташланди
15:27