Ковач: Қийин ғалабани қўлга киритдик

"Бавария" бош мураббийи Нико Ковач Чемпионлар Лигасининг 3-турида "Олимпиакос" (3:2) устидан қозонилган ғалабадан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Биз ўз ишини аъло даражада бажара оладиган жамоага қарши ўйнадик. Рақиб 90 дақиқа давомида бизга етарлича қаршилик намойиш қилди. Бир сўз билан айтсам, ғалаба қийинчилик билан қўлга киритилди.

Айни дамда бизнинг ҳисобимизда 9 очко мавжуд. Деярли 1/8 финалга чиқиш вазифасини уддаладик. Ҳозирда бизнинг асосий мақсадимиз плей-оффга йўлланма олиш", - дея Ковач сўзларидан келтирмоқда Bild.

 

Ўқилган: 503
Бавария Европа Чемпионлар лигаси Нико Ковач

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Тренерское образование: тренировка юношей!
18:34
Женская сборная Узбекистана не поедет в Токио-2020.
21:44
А Про-Лига-2019Га Қуръа Ташланди. Мусобақанинг Тўлиқ Тақвими
18:15