Рафаэль Баласанян: Афсуски, хатолар туфайли йирик ҳисобда ютқаздик

Ўзбекистон Лига кубоги ярим финали доирасидаги АГМК - "Динамо" (3:0) учрашувидан кейин меҳмонлар ёрдамчи мураббийи Рафаэль Баласанян ўз фикрларини билдирди.

«Йигитлар ўйиндан олдинги режага амал қилишди. Режамиз ҳар бир футболчи ўз ўрнида қатъий ўйнаши ва яратилган имкониятлардан фойдаланиш эди. 75-дақиқага қадар режага амал қилдик. Афсуски захирадан майдонга тушган дарвозабоннинг хатолари туфайли йирик ҳисобда ютқаздик. Дарвозабон яқинда жароҳатдан қутулганди шу боис унга ўйин амалиёти бериш учун захирадан майдонга туширгандик. Тўғри натижа қониқарсиз, аммо ўйин борасида деярли қониқдим.

Нимага асосий таркибда тушган дарвозабонни алмаштирдим? Сабаби олдинда муҳим ўйинлар бор ва жамоамизда иккинчи дарвозабон бўлган Эшбўтаев ўзининг аввалги спорт формасига тезроқ қайтиши учун уни захирадан майдонга туширдик», - дейди Рафаэль Баласанян.

Динамо Самарқанд Ўзбекистон. Лига кубоги
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Александр Хомяков "Динамо"дан учралган мағлубиятга изоҳ берди
14:59
Рўзиқул Бердиев: Лига кубоги мусобақаси нуфузи ҳали янада ортади
04:17
"Динамо" - "Андижон". Жамоаларнинг қайси рангдаги либосларда тўп суриши мвълум
20:35