Баҳодир Аҳмедов: Мақсадимиз – Осиё чемпионати финал босқичига йўлланмани қўлга киритиш

Бугундан бошлаб Эроннинг Урмия шаҳрида футзал бўйича Осиё чемпионати-2020 саралаш баҳслари старт олади.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси гуруҳда Тожикистон, Непал ва Афғонистон билан баҳс олиб боради.
Бугун саралаш ўйинлари олдидан қатнашчи терма жамоалар бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани ташкил этилди. Унда футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси устози Баҳодир Аҳмедов қуйидагича фикр билдириб ўтди:

- Авваламбор, бизни яхши кутиб олишгани учун мезбон – эронликларга миннатдорчилик билдираман. Олдинда бизни қизиқарли ва шиддатли учрашувлар кутиб турибди. Зеро гуруҳимиздан ўрин олган ҳар бир жамоа етарлича қаршилик кўрсатиш имконига эга. Лекин биз ҳам ўз ўйинимизни намойиш этиб, бор маҳоратни ишга солишга уринамиз. Мақсадимиз – саралаш баҳсларини муваффақиятли ўтказган ҳолда қитъа чемпионати финал босқичига йўлланмани қўлга киритиш. Умид қиламанки, саралашни юқори кайфиятда ўтказиб, якунда Осиё чемпионатига йўл оламиз, - деди тажрибали мутахассис.

Таъкидлаш жоиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси дастлабки учрашувини эртага, 23 октябрь куни Афғонистонга қарши ўтказади. Ушбу ўйин маҳаллий вақт билан соат 15:30да, Тошкент вақти билан эса 17:00да старт олади.

Ўқилган: 2180
Футзал. Осиё

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Одил Aҳмедов: Бу мен учун катта масъулият
15:01
Андреа Пирло Балотелли ҳақида фикр билдирди
10:43
Европа Чемпионлар лигаси, 1/8 финал. "Ливерпуль" – "Реал" Мадрид 2:5
04:36