“Реал” Истанбулда ғалабага эришди, “ПСЖ” ҳам уч очкога эга бўлди

Чемпионлар Лигасининг 3-туридан ўрин олган бир қатор учрашувлар ўз ниҳоясига етди.

А гуруҳи пешқадами “ПСЖ” клуби “Брюгге” майдонига сафар қилди ва ғалабани қўлга киритди. Парижликлар сафида Мауро Икарди дублга эришган бўлса, Килиан Мбаппе ўз ҳисобига хет-трик ёзиб қўйди.

Гуруҳнинг иккинчи ўйини “Галатасарой” ва “Реал” ўртасида кечди. Истанбулда бўлиб ўтган учрашувда мадридликларнинг қўли баланд келди.

Учрашувнинг 18-дақиқасида Тони Кроос Эден Азарнинг узатмасини гол билан якунлади ва бу гол ўйин тақдирини ҳал қилиб берди. Учрашув давомида икки жамоада ҳам бир нечта жуда қулай имкониятлар юзага келди, бироқ дарвозабонларнинг сейвлари бунга йўл қўймади.

ЕЧЛ, 3-тур

A гуруҳи

Брюгге Бельгия – ПСЖ Франция 0:5 (0:1, 0:4)

Голлар: 0:1 – 7 Икарди, 0:2 – 61 Мбаппе, 0:3 – 63 Икарди, 0:4 – 79 Мбаппе, 0:5 – 83 Мбаппе.

Брюгге – Миньоле, Дели, Мата, Мехеле, Соболь (Альварес, 80), Ванакен, де Кетеларе (Окереке, 57), Диатта, Ритс, Бонавентуре (Опенда, 76), Тау.

ПСЖ – Навас, Менье, Кимпембе, Бернат, Маркиньос, Ди Мария, Эррера (Диалло, 72), Шупо-Мотинг (Мбаппе, 52), Верратти, Тиаго Силва, Икарди (Паредес, 65).

Огоҳлантиришлар: Шупо-Мотинг (15), де Кетеларе (33), Верратти (73), Ритс (77), Менье (85).

Галатасарай Туркия – Реал Мадрид Испания 0:1 (0:1, 0:0)

Гол: 0:1 – 18 Кроос.

Галатасарай – Муслера, Нагатомо, Луйиндама, Мариано, Маркао Тейшейра, Сери (Мор, 77), Донк (Фегули, 46), Бельханда (Байрам, 67), Нзонзи, Бабел, Андоне.

Реал Мадрид – Куртуа, Карвахаль, Рамос, Марсело, Варан, Вальверде (Хамес, 79), Каземиро, Азар (Винисиус Жуниор, 79), Кроос, Родриго (Йович, 82), Бензема.

Огоҳлантиришлар: Сери (46), Нзонзи (69), Кроос (90), Куртуа (90), Маркао Тейшейра (90).

*****

Эътиборингизга Кроос киритган ягона голни тақдим этамиз:

Ўқилган: 5340
Брюгге Галатасарой Европа Чемпионлар лигаси ПСЖ Реал Мадрид

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Серхио Рамоснинг "Реал" клубидан кетиш эҳтимоли 80 % ни ташкил қилади
12:36
Ҳожимат Эркинов фаолиятини "Торпедо" Москвада давом эттиради
21:26
Любинко Друлович U-23 ОЧ, футболчи ва мураббийликдаги ютуқлари ҳамда Ўзбекистон U-23 билан муваффаққиятга эришмоқчилиги ҳақида
14:56