Эд Вудворд: Мен "МЮ"га ўйинчиларни Youtubeдан кўриб танлашим ёлғон, мен шунчаки пул ажратаман

"Манчестер Юнайтед" клуби вице-президенти Эд Вудворд жамоанинг трансфер фаолиятида ўз ўрни ҳақида фикр билдириб ўтди.

Ўйинчиларни танлаш билан боғлиқ барча қарорларни футбол мутахассислари томонидан қабул қилинади. Менинг бу ердаги ишим – пул ажратиш. Мураббийда трансферга вето ҳуқуқи бор – биз ҳеч қачон мураббий кўришни истамаётган футболчини сотиб олмаймиз, чунки у унинг қўлида ўйнайди. Скаутлар бўлими, футбол мутахассислари ҳам шу ҳуқуққа эга бўлиши керак деб ўйлайман.

Мен кўпчилик ўйлаганидек, футболчиларни жалб қилиш билан шуғулланмайман. Менинг ҳақимда футболчиларни Youtube томоша қилиб танлайди, деган афсона бор. Мен бу ишни тушунмайман – ўйинчиларни топиш – бу санъат. Менинг бунга қизиқишим йўқ.

Агентлар баъзида биздан фойдаланишади ва бу билан ўз ўйинчисига қизиқиш пайдо қилиб олади. Шунинг учун ҳам бизни йилига 200та ўйинчи билан боғлашади", - дейди Вудворд.

Ўқилган: 2127
Манчестер Юнайтед Трансферлар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Пабло Сабалета: "Ман Сити" жамоаси "Реал"ни юта олади. Доимий равишда ҳужум қилиш ва ғалаба учун ўйнаш керак
05:06
Англия чемпионати, 15-тур. "Манчестер Юнайтед" – "Тоттенхэм" 2:1
05:36
Пепе “Арсенал”га йўл олиши мумкин
14:32