Лига Кубоги. "Пахтакор" ва АГМК финал йўлланмасига эга бўлди

Бугун, Ўзбекистон Лига Кубогида ярим финал баҳслари ўтказилди.

Дастлаб Қўқон шаҳрида дастлабки ярим финал баҳси бўлиб ўтди. Унда "Қўқон-1912" жамоаси "Пахтакор" билан баҳслашди. Ўйинда дарвозаларга 6та тўп киритилди ва якунда "шерлар" 4:2 ҳисобида зафар қучиб, илк финалчига айланди. Мезбонлар сафида Суҳроб Бердиев ва Шаҳбоз Эркиновлар тўп киритган бўлса, "Пахтакор"нинг голларига Драган Черан, Одил Ҳамробеков, Игорь Сергеев, Достонбек Ҳамдамовлар муаллифлик қилишди.

Иккинчи ярим финал баҳсида эса АГМК ўз майдонида "Динамо"ни қабул қилди ва 3:0 ҳисобидаги ишончли ғалабани қўлга киритди. АГМК сафида Жасур Умаров дублга эришган бўлса, яна бир тўп Жасур Ҳакимов номига ёзилди.

Шу тариқа, "Пахтакор" ва АГМК клублари Ўзбекистон Лига Кубоги финалида ўзаро баҳс юритади.

Ўзбекистон Лига Кубоги, 1/2 финал

Қўқон-1912 - Пахтакор - 2:4
Голлар: Суҳроб Бердиев (7, пен), Шаҳбоз Эркинов (81) - Драган Черан (5), Одил Ҳамробеков (45+2), Игорь Сергеев (59), Достонбек Ҳамдамов (79)

АГМК - Динамо - 3:0
Голлар: Жасур Ҳакимов (6), Жасур Умаров (83, 84)

Ўқилган: 2404
АГМК Динамо Самарқанд Қўқон-1912 Пахтакор Ўзбекистон. Лига кубоги

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Испания чемпионати, 21-тур. "Реал" Мадрид – "Леванте" 1:2
23:00
Агар "Олтин тўп"ни фақатгина бир марта беришганда яна кимлар олган бўларди? Рўйхат
06:50
Европа топ-5 лигаларининг энг қиммат таркиблари маълум қилинди
06:26