Испаниянинг "Леганес" клубида мураббий алмашуви кузатилди, дея хабар бермоқда Marca.
Манбада ёзилишича, жамоа бош мураббийи сифатида ишлаб келган Маурисио Пеллегрино қониқарсиз натижалар туфайли истеъфога чиқарилди.
Жорий мавсумда "Леганес" бирорта ўйинда ғалаба қозонолмади ва сўнгги ўринда бормоқда. Эндиликда Луис Сембранос вақтинчалик бош мураббий сифатида иш юритади.