"Ливерпуль" ҳимоячиси Деян Ловрен фаолиятини "Вест Хэм" клубида давом эттириши мумкин.
Daily Mail нашрида ёзилишича, Лондонликлар ҳимояда юзага келган муаммоларни бартараф қилиш учун Ловренни сотиб олиши ёки ижарага олиши мумкин.
"Ливерпуль" ёзда Ловренни сотиб бўйича таклифлар кутган эди. Бироқ "Рома" ва "Байер" футболчини сотиб олиш шарти билан ижарага олмоқчи бўлган эди. Бу таклиф "қизиллар"ни қониқтирмаган ва музокаралар якунига етмасдан туриб, тўхтатилганди.