Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси қитъа чемпионати саралашига жўнаб кетди

3-25 октябрь кунлари Эронда футзал бўйича Осиё чемпионати-2020нинг саралаш баҳслари бўлиб ўтади.

Қуръа натижаларига кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси Марказий ва Жанубий минтақанинг “А” гуруҳидан ўрин олган ва терма жамоамизга гуруҳда Тожикистон, Непал ва Афғонистон терма жамоалари рақиблик қилади.

Саралаш баҳсларига ҳозирлик жараёнини якунлаган Ўзбекистон миллий терма жамоаси Қирғизистонда ўтказган қисқа муддатли йиғин ва ўртоқлик ўйинларидан сўнг Эронга йўл олди.

Марказий ва Жанубий минтақа

“А” гуруҳи

Ўзбекистон
Тожикистон
Непал
Афғонистон

Бизнинг минтақа саралаш баҳсларига Эроннинг Урмия шаҳри мезбонлик қилади. Барча учрашувлар Урмиядаги “Гадир Ҳалл” спорт мажмуасида ташкил этилади.

Саралаш ўйинлари тақвими:

23 октябрь, чоршанба
14:30 | Тожикистон – Непал
17:00 | Ўзбекистон – Афғонистон

24 октябрь, пайшанба
14:30 | Афғонистон – Тожикистон
17:00 | Непал – Ўзбекистон

25 октябрь, жума
14:30 | Непал – Афғонистон
17:00 | Ўзбекистон – Тожикистон

Ўқилган: 2535
Футзал. Осиё

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Де Брюйне — The Telegraph талқинига кўра АПЛнинг ушбу мавсумдаги энг яхши ўйинчиси, Салоҳ кучли бешликка кирмади
11:47
Расман! 2019 ва 2020 йилги Клублар ўртасидаги ЖЧга Осиё мамлакати мезбонлик қилади
00:16
UEFA делегацияси иштирокида матбуот анжумани ўтказилади
17:04