Учинчи ғалаба муборак! ("ИнтерФутбол" блоги)

Андорра миллий термаси ўз тарихида 3-ғалаба (!)ни нишонлади. Камтарин жамоага ноёб натижа тақдим этган ягона гол ҳаттоки, клуб футболида ҳам рақиблар дарвозасини деярли нишонга олмайдиган ўйинчи ҳисобига ёзилди. Хўш, андорраликлар ҳисоб бўйича 3-ғалабани қандай қўлга киритишди? 

Андорра миллий жамоаси сардори ёзда ўйин бобида сезиларли тараққиётга эришаётганлари ҳақида гапирганди. Мана, Евро-2020 саралаши доирасидаги навбатдаги учрашувда унинг фикри амалий тасдиқ топди. «Митти» жамоа ҳам савия, ҳам таркиб нуқтаи назаридан ўзига нисбатан кучлироқ саналган Молдова термасини 1:0 ҳисобида мағлибиятга учратди. Андорра - қудратли Испания ва Франция ўртасида жойлашган мўъжазгина мамлакат. Тушунарлики, андорраликлар ҳам кўплаб кичик мамлакатлар каби кучли миллий жамоага эга эмаслар. Энди заифгина терманинг нодир муваффақиятига дахлдор 5та факт билан танишамиз.

1-факт. Андорра термаси 2017 йилнинг 9 июнидан буён майдондан илк марта расмий ўйин ғолиби сифатида чиқиб кетди. Андорраликлар ўшанда ЖЧ-2018 саралаши доирасида Венгрия термасини қабул қилиб, кутилмаганда, 1:0 ҳисобида устун келишганди.

2-факт. Андорраликлар Молдова термаси устидан қозонилган ғалаба эвазига ўз гуруҳлари турнир жадвалида охирги ўриндан 1та юқори поғонага сакрашди. Душанба кун (кеча)ги турдан олдин молдоваликларда ҳам 3 очко бор эди (улар ўз майдонларида айнан Андорра термасини енгишган), лекин тўплар нисбати андорраликларда яхшироқ. Умуман олганда, Андорра термаси ўз тарихида бирор саралаш турнирини охирги ўриндан юқорида якунлаган эмас. Демак, «митти» жамоа бу сафар ўзининг энг яхши натижасини қайд этиш имкониятига эга.

3-факт. Андорра термаси якунига етган Европа Миллатлар лигасида яхшироқ натижа кўрсатишга яқин келганди. Чунончи, бу мусобақада гуруҳлар жамоалар савиясига қараб шакллантирилади. Қисқаси, андорраликлар ўз гуруҳларида нисбатан кучсизроқ саналган Грузия, Қозоғистон ва Латвия термаларига қарши ўйнашди. Бироқ улар 4та учрашувда дуранг натижа қайд этишдию, бирор рақибни енгиш уддасидан чиқишмади. Шу тариқа турнирни худди Латвия термаси каби 4 очко билан якунлаган доимий аутсайдер фақат тўплар нисбатига кўра, охирги ўринда қолди, барибир.

4-факт. Молдова термасига қарши баҳсдаги ягона гол 29 ёшли ярим ҳимоячи Марк Валес ҳисобига ёзилди. У бунга қадар Андорра миллий жамоаси сафида нақ 62 марта майдонга тушган, аммо лоақал 1та гол урмаганди. Хуллас, Марк жамоадаги дебют голини 63-ўйинида нишонлади. Энг қизиғи, Андорра футболи қаҳрамонига айланган ярим ҳимоячи ўзи ўйнаган охирги 3та клуб - «Саннефьорд» (Норвегия), СИКе (Финляндия) ва «Оспиталитете» (Испания)да ҳам гол қувончини туймаган экан. Ваҳоланки, улар сафида жами 63 марта майдонга тушган.

5-факт...


Давоми бор. Ушбу интервьюни тўлиқ ҳолда InterFUTBOL.uz сайтида ўқишингиз мумкин

Ўқилган: 864
Блоглар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Аббос Ғуломов: Ўз ўйинимдан ҳеч қачон қониқмайман ("ИнтерФутбол" блоги)
07:44
Дмитрий Михайлович блогида. Наманганда Ўзбекистон чемпионатининг иккинчи босқич бошланди
08:00
Дмитрий Михайлович блогида. Аёллар мусобақасига қуръа ташланди
05:21