
Испания чемпионатининг 9-туридан ўрин олган “Мальорка” – “Реал” учрашуви ўз ниҳоясига етди.
Учрашувнинг 7-дақиқасида мезбонлар олдинга ўтиб олишди, қанотдан ташкил этилган тезкор ҳужумни Лаго Жуниор гол билан якунлади. Қолган вақтда мадридликлар бир қатор ҳужумларни ташкил қилишди, бироқ уларни голга айлантириш уларга насиб этмади.
Бунинг устига 74-дақиқада Одриосола иккинчи сариқ карточкасини олиб майдонни тарк этди.
Шу тариқа, “Реал” Ла Лига ушбу мавсумидаги илк мағлубиятини тан олди ва “Барселона”ни олдинга ўтказиб юборди.
Ла Лига, 9-тур
Мальорка – Реал Мадрид 1:0 (1:0, 0:0)
Гол: 1:0 – 7 Лаго Жуниор.
Мальорка – Рейна, Гамес, Раильо, Састре (Лумор, 46), Вальент, Дани Родригес, Баба, Севилья, Фебас (Кубо, 59), Лаго Джуниор (Трайковски, 81), Будимир.
Реал Мадрид – Куртуа, Одриосола, Рамос, Милитао, Марсело, Иско (Родриго, 66), Хамес, Каземиро, Винисиус Жуниор (Браим Диас, 81), Йович (Вальверде, 66), Бензема.
Огоҳлантиришлар: Одриосола (19), Састре (30).
Челатиш: Одриосола (74).
Ўйинда киритилган голни томоша қилинг: