"Аякс" марокашлик футболчи билан янги шартнома имзолашга келишиб олди

Марокаш миллий терма жамоаси вингери Ҳаким Зиеш "Аякс" билан шартномаси муддатини узайтиришга яқин турибди.

26 ёшли футболчининг "Аякс" билан ўртадаги шартномаси 2022 йилнинг ёзига қадар мўжалланган бўлса-да, раҳбарият бу муддатни узайтириш борасида футболчи билан музокараларни якунлаган.

Томонлар тез кунларда шартноманинг муддатини янада узайтиришади. Зиешнинг айни вақтдаги нархи 30 миллион еврони ташкил қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Зиеш 2016 йилда "Твенте" клубидан 11 миллион евро эвазига "Аякс"га кўчиб ўтганди.

Ўқилган: 808
Аякс Голландия чемпионати Ҳаким Зиеш

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Мален учун курашаётган "Ливерпуль"га жиддий рақобатчи пайдо бўлди
13:52
Бундеслига. “Боруссия Д” клуби “Фортуна”га жавобсиз бешта гол урди ва бошқа натижалар
21:44
Голландия чемпионати. "Аякс" марказий ўйинда ПСВ билан муроса кўчасини танлади
00:18