“Манчестер Сити” Лондонда ғалабага эришди

Англия чемпионатининг 9-туридан ўрин олган "Кристал Пэлас" — "Манчестер Сити" учрашуви ўз якунига етди. Лондонда бўлиб ўтган баҳсда меҳмонларнинг қўли баланд келди.

Учрашувнинг 39-дақиқасида Габриэл Жезус ҳисобни очган бўлса, орадан икки дақиқа ўтиб Давид Сильва иккинчи голни урди. Ушбу ҳисоб ўйин якунига қадар сақланиб қолди.

Шу тариқа, манкунианликлар очколарини 19тага етказиб олган ҳолда иккинчи ўринни сақлаб қолишди.

АПЛ, 9-тур

Кристал Пэлас – Манчестер Сити 0:2 (0:2, 0:0)

Голлар: 0:1 – 39 Габриэл Жезус, 0:2 – 41 Сильва.

Кристал Пэлас – Хеннесси, ван Анхолт, Уорд, Кэйхилл, Томкинс (Дэнн, 83), Куяте, Шлупп (Таунсенд, 55), Миливоевич (Бентеке, 76), Макартур, Заа, Айю.

Манчестер Сити – Эдерсон, Фернандиньо, Жоау Канселу, Менди, Родри Эрнандес, Бернарду Силва, Сильва (Стоунз, 79), Гюндоган, Стерлинг, де Брюйне (Фоден, 90), Габриэл Жезус.

Огоҳлантиришлар: Миливоевич (13), Стерлинг (46).

Ўқилган: 2609
Англия чемпионати Кристал Пэлас Манчестер Сити

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Англия чемпионати, 27-тур. "Манчестер Сити" – "Манчестер Юнайтед" 0:2
07:34
“Манчестер Сити” ўз майдонида “Тоттенхэм”ни мағлуб этолмади
00:01
Кайл Уокер: "МЮ" мухлислари "Сити"дан кўра кўпроқ, улар "Ливерпуль"ни чемпион бўлишини исташмайди
14:10