"Ростов" йирик ҳисобда "Зенит"га таслим бўлди

Россия чемпионатининг 13-турида "Зенит" клуби Санкт-Петербургда "Ростов" жамоасини қабул қилди ва йирик ҳисоб билан зафар қучди. Шомуровод ўйинни асосий таркибда бошлади ва 77-дақиқада алмаштирилди.

Ушбу учрашув пеналтиларнинг сонига қараб жуда ҳам кескин ўтди деб айтсак бўлади. Артём Дзюба 14-дақиқада 11 метрлик жарима тўпидан унумли фойдаланиб ҳисобни очишга эришди. Орадан 6 дақиқа ўтиб яна ўша Дзюба дубль қайд этишга эришди. Биринчи бўлимнинг сўнги дақиқаларида катта саҳнага Азмун чиқиб жамоасининг 3-голини киритди. Танаффусдан кейин ҳам майдон эгаларининг босими камаймади ва Караваев орадаги фарқни 4 тага етказиб қўйди. Артём Дзюба яна пенальти ёрдамида ўзининг ушбу ўйиндаги 3-голини, жамоасининг эса 5-голини киритди. Меҳмонларнинг ягона жавоб тўпи ҳам ҳакамнинг 11-метрлик жарима тўпидан кейин урилди, Еременко гол муаллифи. Ўйиннинг асосий дақиқалари сўнггисида Барриос ҳисобни йирик кўринишга олиб келди 6:1.

Россия чемпионати 13-тур

Зенит – Ростов 6:1 (3:0, 3:1)


Голлар: 1:0 – 14, пенальти Дзюба, 2:0 – 20 Дзюба, 3:0 – 44 Азмун, 4:0 – 61 Караваев, 5:0 – 80, пенальти Дзюба, 5:1 – 83, пенальти Еременко, 6:1 – 90 Барриос.

Зенит – Кержаков, Иванович, Дуглас Сантос, Ракицкий, Караваев, Шатов (Кузяев, 71), Барриос, Оздоев (Сутормин, 77), Дзюба, Азмун, Дриусси (Ерохин, 85).

Ростов – Бабурин, Чистяков, Чернов, Хаджикадунич, Козлов, Норманн, Попов (Зайнутдинов, 62), Ионов (Саплинов, 64), Байрамян, Еременко, Шомуродов (Сигурдарсон, 77).

Огоҳлантиришлар: Хаджикадунич (12), Оздоев (17), Еременко (19), Барриос (56), Чистяков (78), Чернов (79), Иванович (81).

Ўқилган: 1888
Зенит Россия чемпионати Ростов

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

“Вест Хем” клуби “Барселона” ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда
09:53
“Ростов” Москвада “Спартак”ни йирик ҳисобда енгди
23:01
Шомуродов агенти: Москва жуда ҳам бешафқат шаҳар
12:18