Тачмурод Агамуродов: Таслим бўлиш ниятимиз йўқ

"Динамо" – "Пахтакор" ўйинидан кейин Самарқанд жамоаси бош мураббийи Тачмурод Агамуродов учрашув ҳақида фикр билдирди.

"Пахтакор”ни чемпионлик билан табриклайман. Бу жамоа бугун ҳам муносиб ўйин намойиш этди. Ўз ўйинимиз ҳақида гапирадиган бўлсам, кучли рақибга қарамай, футболчиларимиз учрашувни яхши бошлашди. Биринчи бўлимда ҳисобни очиб, ўйинда ишончли кўриндик, яхши ҳаракат қилдик. Афсуски, бўлимни ғалаба билан якунлаш арафасида, кераксиз хатолар эвазига кетма-кет иккита гол ўтказиб юборишимиз жамоага таъсир қилди.

Иккинчи бўлимда эса “Пахтакор”нинг маҳорат ва тажриба бобида устунлиги, захираси кучли эканлиги билинди. Биз эса уч нафар асосий таркиб футболчиларимизни майдонга тушира олмадик. Рақиб жамоа сафидаги кўпгина футболчилар терма жамоа аъзоси саналишади. Иккинчи бўлимда уларни тўхтатиб қолиш қийин бўлди.

Бугунги мағлубиятга қарамай, “Динамо” курашишда давом этади. Олдинда тўртта тур бор ва биз учун бу баҳсларнинг барчаси сўнгги ўйиндек ўтади. Таслим бўлиш ниятимиз йўқ, имконият бор экан охиригача курашамиз".

Ўқилган: 1885
Динамо Самарқанд Тачмурод Агамуродов Ўзбекистон. Суперлига

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

2013 йилги U-17 ЖЧда иштирок этган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси (Фотоархив)
16:11
Тошкентда ОФК "B" лицензияси дастурининг навбатдаги модули ўз якунига йетди
15:10
Ибрагимович “Хаммарбю” клуби хўжайинига айланди
06:07