Суперлига. "Пахтакор" сафарда "Динамо"ни мағлубиятга учратди

Суперлигада 22-туридан ўрин олган "Динамо" - "Пахтакор" баҳси якунланди.

Баҳс голларга бой тарзда ўтди. Дарвозаларга жами 5та тўп киритилди. Дастлаб 28-дақиқада Бобир Қосимов "Динамо"ни ҳисобда олдинга олиб чиқди, - 1:0. Тайм якунларида эса "шерлар" Игорь Сергеев ва Сардор Собирхўжаевларнинг голлари эвазига ҳисобда олдинга чиқиб олишди, - 1:2.

Иккинчи бўлимда ҳам "Пахтакор" ҳужумларни кучайтирди. Натижада, Достонбек Ҳамдамов 75 ва 81-дақиқаларда тўп киритди.

Шу тариқа, "Пахтакор" сафарда 4:1 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди. "Динамо" эса 18 очко билан турнир жадвалининг сўнгги ўринида бормоқда.

Ўзбекистон Суперлигаси, 22-тур

Динамо - Пахтакор - 1:4

Голлар: Бобур Қосимов 28 - Игорь Сергеев 45, Сардор Собирхўжаев 45+1, Достонбек Ҳамдамов 75, 81.

Динамо Самарқанд Пахтакор Ўзбекистон. Суперлига
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

FUTBOL ва UzReport TV телеканалларининг бугунги дастурлари тўплами
10:34
Калиду Кулибали: «Кетмайман! Ирқчиларга қарши курашаман!»
18:33
FUTBOL TV телеканалининг бугунги дастурлари тўплами
08:21