Зидан Погба билан учрашуви ҳақида: Бу шунчаки тасодиф

"Реал" клуби бош мураббийи Зинедин Зидан "Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Поль Погба билан бўлган учрашуви ҳақида фикр билдириб ўтди.

Зидан ва Погба октябрь ойида терма жамоаларга ажратилган танаффус пайтида Дубай шаҳрида учрашиб қолишган.

"Бу шунчаки тасодиф, вазият шунақа бўлиб қолди. У ҳам ўша ерда экан, мен ҳам ўз ишларим билан юрган эдим. Бир-биримизни кўриб суҳбатлашдик, бироқ қолгани шахсий масалалар. Нима ҳақида гаплашганимизни айтмайман. Биз аввалдан танишмиз. Биз учрашиб қолдик, тўхтаб бироз суҳбат қурдик", - дейди Зидан.

Зидан бир неча маротаба Погбани "Реал" клубига таклиф қилмоқчи эканлиги айтилган эди.

Зинедин Зидан Манчестер Юнайтед Поль Погба Реал Мадрид
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Уругвай миллий терма жамоаси етакчиси Перуга қарши баҳсларда ўйнамайди
09:51
Бразилия терма жамоасининг собиқ аъзоси фаолиятини якунлайди
09:23
КОНКАКАФ Олтин кубоги старт олди. Мексика ва Канадада ғалаба
13:54