Cуперлига. АГМК сафарда "Бунёдкор"дан устун келди, "Сўғдиёна" эса Бекободда ғалаба қозониб, 4-ўринга кўтарилди

Ўзбекистон Суперлигасининг 22-туридан ўрин олган навбатдаги иккита учрашув поёнига етди.

"Металлург" клуби ўз майдонида "Сўғдиёна"га қарги баҳс юритди. Баҳс 1:0 ҳисобида жиззахликларнинг ғалабаси билан якун топди. Учрашувнинг 37-дақиқасида Санжар Рашидов томонидан киритилган ягона гол баҳс тақдирини ҳал қилди.

Бу ғалабадан сўнг "Сўғдиёна" ўз очколари сонини 35тага етказиб олди ва "Бунёдкор"га етиб олди. "Металлург" эса 27 очко билан 8-ўринда қолди.

"Бунёдкор" эса Тошкентда АГМК клубини қабул қилди ва 0:2 ҳисобида ютқазиб қўйди. Учрашувни яхши бошлаганига қарамай, "қалдирғочлар" 29-дақиқада ўз дарвозасидан тўп олиб чиқди. Мурод Тошматов "Бунёдкор" дарвозабони Мурод Зуҳуровнинг хатосидан фойдаланиб, ҳисобни очди.

Биринчи бўлим якунида эса Бобур Йўлдошев бурчак тўпидан унумли фойдаланиб, ўртадаги фарқни оширди, - 0:2.

Иккинчи бўлимда эса иккала жамоа ҳам қатор вазиятларга эга бўлди. Кутилмаганда учрашувнинг 60-дақиқаларидан кейин "Бунёдкор" стадионида техник сабабларга кўра, чироқ ўчиб қолди. Бу эса учрашувни вақтинчалик тўхтаб қолишига сабаб бўлди. Шу тариқа, "Бунёдкор" ўз майдонида ютқазди.

АГМК клуби эса очколари сонини 25тага етказиб, 9-ўринга кўтарилиб олди.

Ўзбекистон Суперлигаси, 22-тур

“Металлург” – “Сўғдиёна” – 0:1
Гол: Санжар Рашидов (37)

“Металлург”: 12. Александр Лобанов, 5. Аббосжон Отахонов. 10.  Исломбек Исоқжонов, 11. Бахром Абдурахимов, 17. Музаффаржон Музаффаров, 18. Шавкатжон Муллажонов, 19. Дониёр Усмонов,  21. Камолиддин Тожиев, 22. Шаҳзодбек Ғофурбеков, 30. Андрей Шипилов, 55. Акбаржон Исматуллаев.

“Сўғдиёна”: 27. Милан Митрович, 2. Сардор Қулматов, 3. Искандар Шайқулов, 4. Элёр Орифов, 5. Кахи Махарадзе, 7. Санжар Рашидов, 9. Ойбек Нурматов, 10. Шохруз Норхонов, 14. Жамшид Болтабоев, 71. Жасур Хасанов, 92. Шерзод Файзиев.


"Бунёдкор" - АГМК - 0:2
Голлар: Мурод Тошматов, 29 - 0:1. Бобур Йўлдошев, 45 - 0:2.

«Бунёдкор»: Муроджон Зуҳуров, Исломжон Қобилов, Анвар Ғофуров, Хуршид Ғиёсов, Жавоҳир Қаҳрамонов, Лутфулла Тўраев, Миржаҳон Мираҳмадов, Санжар Қодирқулов, Нурилло Тўхтасинов, Шоҳруҳ Гадоев, Санжар Турсунов.

АГМК: Суҳроб Султонов, Акмал Шораҳмедов, Бобур Йўлдошев, Сардор Раҳмонов, Сайдулло Раҳматов, Эркин Байдуллаев, Миржамол Қосимов, Дилшод Жўраев, Мурод Тошматов, Шаҳзод Нурматов, Элгужа Григалашвили.

Ўқилган: 2294
АГМК Бунёдкор Металлург Сўғдиёна Ўзбекистон. Суперлига

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Жозе Моуриньо: "Манчестер Юнайтед" клубида мен ютиш мумкин бўлган ҳаммасини ютдим
14:14
Голландия термаси Миллатлар Лигаси учун якуний таркибни эълон қилди
12:58
“Манчестер Сити” сўнгги дақиқалардаги голлар эвазига “Вулверхэмптон”га ютқазиб қўйди
19:58