Эрнесто Вальверде: Класико 26 октябрга режалаштирилган. Ўйин муаммосиз ўтишига шубҳа қилмайман

"Барселона" клуби бош мураббийи Эрнесто Вальверде "Реал" жамоасига қарши ўйин олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Ўйин 26 октябрь кунига режалаштирилган ва шубҳа қилмайманки рақиб ва бошқа томонларнинг ҳурмати билан муаммосиз ўтади.

Испания футбол федерацияси қандай қарор қабул қилишини билмайман. Биз уларнинг ҳар қандай қарорини қабул қиламиз. Ўйинга тўққиз кун қолди, айни пайтда жуда ҳам кўп гап сўзлар тарқалмоқда.

1 октябрь куни ҳақида ҳам шу каби сўзлар айтилган эди (Каталонияда 2017 йили бўлган референдум бўлган кун), бир ҳафта ўтиб биз "Ванда Метрополитано"да ўйнаган эдик ва ҳамма қандайдир воқеа бўлишини кутган эди. Ажойиб ўйин бўлган ва ҳамма бемалол ўз фикрини билдирган.

Олдинда тўққиз кун бор ва нима бўлишини кўрамиз", - дейди Вальверде.

Эслатиб ўтамиз, Каталонияда Испания олий судининг собиқ раҳбарият вакилларига 2017 йилги тартибсизликлар учун қамоқ жазоси тайинланганидан кейин норозилик намойишлари бошланган.

Ўқилган: 945
Барселона Испания чемпионати Реал Мадрид Эрнесто Вальверде

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Лукаку: Лаутаро — ҳақиқий "ҳайвон"
07:42
Ўзбекистонга яна омад кулиб боққанда ёки Сингапур - Фаластин 2:1
18:40
ФИФА рейтинги. Ўзбекистон 85-ўринда!
14:05