Шайхонтоҳур тумани мактабларида футбол тўгаракларини ривожлантириш масаласида йиғилиш бўлиб ўтди

Ўзбекистон футбол ассоциациясида жорий йилнинг 11 октябрь куни Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани умумтаълим мактабларда футбол тўгаракларини ривожлантириш ва фаолиятини янада яхшилаш бўйича амалга оширилиши зарур чора тадбирлар муҳокамаси бўйича йиғилиш бўлиб ўтди.

Болалар, ўсмирлар ва оммавий футболни ривожлантириш ва мусобақаларни ўтказиш бўлими томонидан ташкил этилган мазкур йиғилишда ЎФА масъул ходимлари, Шайхонтоҳур тумани Халқ таълими бўлими вакиллари, шунингдек, умумаълим мактаблари жисмоний-тарбия ўқитувчилари иштирок этди. Унда ўсиб келаётган ёшларни футболга бўлган қизиқишини ошириш, ёшларнинг бўш вақтини самарали ташкил этиш, мактабларда ҳам футбол билан мунтазам шуғулланилишини йўлга қўйиш масалалари муҳокама этилди. Умумтаълим мактабларидаги футбол тўгараклари фаолиятини яхшилаш, уларнинг самарали иш юритишини йўлга қўйишга доир тавсия ва таклифлар атрофлича ўрганилди.

Мактаблардаги футбол тўгараклари иш фаолиятини яхшилашда Ўзбекистон футбол ассоциацияси яқиндан амалий кўмак беришига келишиб олинди. Бунда дастлаб мазкур туманда жойлашган мактаблардаги мавжуд тўгараклар ўрганилади ва зарур инвентарлар, ўқув ва машғулот материаллари билан таъминланади.

Ўқилган: 489
Бошқа хабарлар ЎФА фаолиятига доир

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

“Барселона” Неймарни қайтаришга қарор қилди
19:25
Вадим Абрамов: Асосий рақибимиз Саудия Арабистони - эртага уларни енгишимиз керак!
19:11
Роналду машғулотларга қайтди
11:27