Фарҳод Абдуллаев U-17 Жаҳон чемпионатида инструкторлик қилади

Жорий йилнинг 26 октябрь – 17 ноябрь кунлари Бразилияда 17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида Жаҳон чемпионати бўлиб ўтади.

Бразилиянинг 3 та шаҳри мезбонлик қиладиган кичик мундиалга ўзбекистонлик ФИФА инструктори Фарҳод Абдуллаев ҳам тайинлов олди. Ҳамюртимиз мазкур Жаҳон чемпионати мобайнида учрашувларни бошқариб борувчи ҳакамлар ишини таҳлил этиб, уларни баҳолаб боради.

Таъкидлаш жоиз, U-17 Жаҳон чемпионати давомида шунингдек, Хорхе Ларрионда (Уругвай), Оскар Руис (Колумбия), Валентин Иванов (Россия) ҳамда Дуе Номандиез (Кот-д'ивуар) каби инструкторлар иш олиб боришади.

Ўқилган: 1916
ФИФА фаолиятига доир Ҳакамлар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Миллатлар Лигаси, 4-тур. Испания - Чехия 2:0
10:27
“Тоттенхэм” ўз майдонида “РБ Лейпциг”га мағлуб бўлди. “Валенсия” йирик ҳисобда ютқазди
03:24
"Андижон" - АГМК: Таркиблар!
16:54