Ибрагимович А Сериясига қайтиши мумкин

"Фиорентина" клуби ҳужумчи Златан Ибрагимович билан шартнома имзолаши мумкин.

La Nazione нашри ёзишича, швециялик ҳужумчининг "Лос-Анжелес Гэлакси" билан шартномаси декабрда поёнига етади. Шундан сўнг Златан эркин агент мақомини олади. 

Маълум бўлишича, "Фиорентина" 38 ёшли футболчини ўз сафига қўшиб олиш истагида. Ўз навбатида Ибрагимович ҳам ўз чиқишлари А Серияга қайтиш ниятида эканлигини яширмаганди.

Эслатиб ўтамиз, Ибрагимович бунга қадар Италия А Сериясида "Ювентус, "Милан" ва "Интер" клубларида фаолият кўрсатган.

Златан Ибрагимович Италия чемпионати Фиорентина
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Фонсека: Мхитарян “Рома”га креативлик қўшди
03:01
Недвед: Ҳаммаси ҳал бўлган, Аллегри "Ювентус" клубида қолади
12:03
Дибала Италия Суперкубоги тарихига кирди
05:45