Ўртоқлик учрашувлари. Дания, Чилидан ғалаба, Колумбиядан эса мағлубият ва бошқа натижалар

ФИФА кунларидан фойдаланиб баъзи терма жамоалар ўртоқлик учрашувларида иштирок этишди.

Дания миллий терма жамоаси Евро-2020 саралаш босқичининг навбатдаги турида юзага келган танаффусдан фойдаланиб Люксембургга қарши баҳс юритди. Тўлиқ устунлик мезбонлар томонидан бўлди ва 4:0 ҳисобидаги ғалаба қўлга киритилди.

Қўшнимиз Туркманистон эса Қувайт билан сафарда ўртоқлик учрашувида 1:1 ҳисобида дуранг натижа қайд этди.

Чили эса Гвинея билан кечган голлар шоусида 3:2 ҳисобида зафар қучди. Колумбия эса кутилмаганда Жазоирга 0:3 ҳисобида ютқазиб қўйди. Мазкур беллашувда "Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Рияд Маҳрез дублга қайд этди.

Ўртоқлик учрашувлари

Дания – Люксембург – 4:0
Голлар: Брейтуэйт, 13 (1:0), Дольберг, 22 (2:0), Дольберг, 59 (3:0), Гиткьяр, 67 (4:0).

Гвинея – Чили – 2:3
Голар: Конте, 38 (1:0), Менезес, 64 (1:1), Мора, 71 (1:2), Видаль, 74 – с пенальти (1:3), И.Камара, 80 (2:3).

Қувейт – Туркманистан – 1:1
Голлар: Аманов, 70 (0:1), Аль-Хебайтер, 81 (1:1)

Жазоир - Колумбия - 3:0
Голлар: Бағдад Бунежда (15), Рияд Маҳрез (20, 65)

Мавритания – Ливия – 0:0

 

Колумбия термаси Туркманистон термаси Ўртоқлик учрашувлари Чили термаси
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Ўртоқлик ўйинлари. “Интер” пенальтилар сериясида “ПСЖ”дан устун келди, “Сити” япон клубини енгди
20:58
Ўртоқлик ўйинлари. "Ливерпуль" йирик ҳисобда "Наполи"га ютқазди ва бошқа натижалар
10:08
Ўртоқлик учрашувлари. Бразилия ва Чили кутилмаганда ютқазиб қўйди, Уругвай эса АҚШни енгга олмади
11:45