ЖЧ-2022 саралаши. Япония ўзбекистонлик мураббий бошқараётган Тожикистондан устун келди, БАА эса кутилмаганда Таиландга ютқазди

ЖЧ-2022 саралаш босқичининг Осиё минтақасида 4-тур учрашувлари старт олди.

Япония миллий терма жамоаси меҳмонда Тожикистон устидан 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва гуруҳда пешқадамликни мустаҳкамлади. 

Австралия эса аутсайдер Хитой Тайпейи майдонида 7:1 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди. 

Кутилмаган натижа эса Бангкок шаҳрида кузатилди. Таиланд миллий терма жамоаси БААни қабул қилди ва 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишга эришди. Ироқ эса Эрон томонидан аёвсиз тарсаки олган Камбоджани йирик ҳисобда мағлубиятга учратди, - 4:0. 

ЖЧ-2022 саралаши, 4-тур

"А" гуруҳи

Филиппин - Хитой - 0:0

"Б" гуруҳи

Хитой Тайпейи - Австралия - 1:7
Голлар: Чен Ян (21) - Таагарт (22, 19), Ирвайт (34, 37), Суттар (73,89) Макларен (84)

"С" гуруҳи

Камбоджа - Ироқ - 0:4
Голлар: Иброҳим Баеш (22), Моханад Али Кадим (41), Амжед Аттван (57), Аҳмад Иброҳим Ҳалаф (62)

"G" гуруҳи

Индонезия - Вьетнам - 1:3
Голлар: Бачдим (84) - До Дуй Ман (26), Куе Гок Хаи (55,пен), Нгеун Тиен Лин (61)

Таиланд - БАА - 2:1
Голлар: Дангда (26), Пуня (51) - Али Мабхут (45+2)

"F" гуруҳи

Тожикистон - Япония - 0:3
Голлар: Минамино (53, 55), Асано (82)

Австралия термаси ЖЧ-2022 саралаши Тожикистон терма жамоаси Япония термаси
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Тожикистон терма жамоасининг Японияга қарши ўйинга таркиби маълум бўлди
11:56
ЖЧ-2022 саралаши. Мўғилистон, Бангладешдан ғалаба ва бошқа натижалар
18:54
ЖЧ-2022 саралаши. Эрон кутилмаганда ютқазди, Қатар ва Суриядан ғалаба
00:10