Сингапур – Ўзбекистон: Жамоаларнинг либослари ранги маълум

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионати-2022 саралаши доирасидаги навбатдаги учрашувини сафарда Сингапурга қарши ўтказади.

15 октябрь куни миллий жамоамиз Сингапурдаги "Миллий стадион"да мазкур юрт бош жамоаси билан баҳс олиб боради.

Ушбу ўйинда футболчиларимиз оқ-кўк-оқ рангли спорт формасида майдонга тушишади. Дарвозабонимиз эса қора рангли спорт либоси кияди. Мезбонлар эса қизил формаларда ҳаракат қилишади. Рақиб жамоа посбони яшил рангдаги либосни кияди.

Таъкидлаш жоиз, учрашув эртага Тошкент вақти билан соат 16:45да бошланиши кўзда тутилган.

Ўқилган: 3732
ЖЧ-2022 саралаши Ўзбекистон миллий терма жамоаси

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Расман! 2019 ва 2020 йилги Клублар ўртасидаги ЖЧга Осиё мамлакати мезбонлик қилади
00:16
"Реал" Зиданга бир умрлик шартнома таклиф қилмоқчи. Унинг сиймосида "Мадрид Фергюсони"ни кўришмоқда
15:16
"Пахтакор" академияси дарвозабонларига совғалар топширилди
17:07