
Жаҳон чемпионати-2022 саралаши доирасида Ўзбекистон миллий терма жамоаси навбатдаги учрашувини эртага сафарда Сингапурга қарши ўтказади.
Бугун жамоамиз чартер рейс орқали соат 11:00да бўлажак ўйинда иштирок этиш учун Сингапурга жўнаб кетади.
Айни пайтда терма жамоамиз делегацияси Ислом Каримов халқаро аеропортида бўлиб турибди.