Аргентина ўртоқлик ўйинида Эквадорга олтита гол урди

Аргентина терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Эквадорга қарши баҳс олиб борди. “Мартинес Валеро” стадионида бўлиб ўтган баҳсда аргентиналикларнинг қўли баланд келди.

Аргентиналикларнинг голларига Лукас Аларио, Леандро Паредес, Херман Песселья, Николас Домингес ва Лукас Окампос муаллифлик қилишди, яна бир тўпни Жон Эспиноса ўз дарвозасига жойлаб қўйди.

Мезбонларнинг ягона жавоб тўпини Анхель Мена киритди.

Ўртоқлик учрашуви

Эквадор – Аргентина 1:6 (0:3, 1:3)

Голлар: 0:1 – 20 Аларио, 0:2 – 27, автогол Эспиноса, 0:3 – 32, пенальти Паредес, 1:3 – 49 Мена, 1:4 – 66 Пеццелья, 1:5 – 82 Домингес, 1:6 – 86 Окампос.

Эквадор – Ортис, Аймар, Эступиньян (Паласиос, 65), Арреага, Эспиноса (Лопес, 46), Кастильо (Мена, 46), Сорноса (Валенсия, 46), Плата (Альварадо, 65), Сифуэнтес, Мендес (Киньонес, 46), Эстрада.

Аргентина – Марчесин, Пеццелья (Балерди, 82), Каннеманн, Фойт (Саравия, 77), де Пауль, Окампос, Паредес (Родригес, 46), Акунья, Аларио (Домингес, 57), Мартинес (Дибала, 46), Гонсалес (Варгас, 70).

Огоҳлантиришлар: Паредес (12), Аймар (31), Мендес (40), Пеццелья (61).

Аргентина термаси Ўртоқлик учрашувлари
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Ўртоқлик ўйинлари. "Ливерпуль" йирик ҳисобда "Наполи"га ютқазди ва бошқа натижалар
10:08
Назорат учрашуви. "Локомотив" - "Қўқон-1912" - 2:0
07:37
Ўртоқлик учрашувлари. Бразилия ва Чили кутилмаганда ютқазиб қўйди, Уругвай эса АҚШни енгга олмади
11:45