"ПСЖ" Неймар билан музокараларни бошлади

"ПСЖ" клуби ҳужумчиси Неймар жамоа билан янги шартномага имзо чекиши мумкин.

La Gazzetta dello Sport нашри хабарига кўра, француз клуби 27 ёшли бразилиялик ҳужумчи билан шартномани 2024 йилга қадар узайтиришни мақсад қилган. Томонлар ўртасидаги дастлабки музокаралар ижобий ўтган.

Эслатиб ўтамиз, Неймар 2017 йилда "Барселона" клубидан харид қилинганди. Унинг амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар амал қилади.

Ўқилган: 1472
Неймар ПСЖ Франция чемпионати

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Тиаго Силва "ПСЖ" билан янги шартнома имзолашни истамоқда
12:00
Тьяго Силва “Милан”га қайтиши мумкин
17:40
"ПСЖ"нинг 2 футболчиси "Брест"га қарши ўйнамайди
12:38