Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Кореядаги йиғинни давом эттирмоқда

Хабарингиз бор, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси айни пайтда Жанубий Кореяда йиғин ўтказмоқда.

Любинко Друлович бошқарувидаги олимпиячиларимиз илк ўйинни Хвасон шаҳрида ўтказишди. Бугун терма жамоамиз ушбу шаҳардаги охирги машғулотини “Hwaseong Sports Complex” аренасида ўтказди ва тушдан сўнг Чхонан шаҳрига етиб келди.

Жанубий Корея U23 – Ўзбекистон U23 ўртасидаги иккинчи учрашув айнан Чхонан шаҳрида жойлашган “Cheonan Sports Complex” ўйингоҳида бўлиб ўтади. Мазкур учрашув 14 октябрь куни ўтказилади ва маҳаллий вақт билан соат 20:00, Тошкент вақти билан эса 16:00да бошланади. Ўйин Кореянинг MBC телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилиши кўзда тутилган.

Терма жамоамизнинг бугунги машғулот жараёнидан фотолавҳалар:  






























Ўқилган: 1689
Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Ироқ билан ўртоқлик ўйини ўтказади
11:08
Бахтиёр Ашурматов: Кейинги ўйинларда ҳам шундай темпни сақлаб қолишга ҳаракат қиламиз
02:43
Ўзбекистон Coca Cola кубоги. Ярим финал расмийлари
07:48