"Бавария" ҳужумчиси Томас Мюллер жамоасини алмаштирмаслиги мумкин.
Bild нашри таъкидлашича, 30 ёшли ҳужумчи жамоадаги ҳолатидан норози. У қишда клубни тарк этишни режалаштираётган эди.
Аммо, клуб уни қўйиб юбормоқчи эмас. Мюллерга ўз навбатида "Арсенал", "Интер" ва "Манчестер Юнайтед" жамоалари томонидан қизиқишлар бўлмоқда.