Назорат учрашуви. АГМК - "Рубин" - 7:0

ФИФА кунлари туфайли юзага келган танаффусда йиғин ўтказаётган жамоамиз Про-лига вакили «Рубин» билан назорат учрашуви ўтказди.

Қибрайдаги стадионда ўтган беллашувда Миржалол Қосимов ҳар иккала бўлимда икки хил таркибни майдонга тушириб, қўл остидаги барча футболчиларга имконият тақдим этди.

Биринчи бўлимда жамоамиз аъзолари рақиб дарвозасини 3 маротаба, танаффусдан кейин эса 4 бор ишғол этиб, якунда йирик ҳисобдаги ғалабани тантана қилди.

Дастлаб Миржамол Қосимов узоқ масофадан гол урган бўлса, сал ўтиб Элгужа Григалашвили ўз номига гол ёзиб қўйди. Танаффусга қадар эса Жасур Ҳакимов бурчак зарбасидан кейин бош билан гол уриб ҳисобни йириклаштирди.

Иккинчи бўлимда Шаҳзод Нурматов дубль қайд этган бўлса, Зафар Полвонов ва Мурод Тошматов ҳам ўз номини таблога ёзиб қўйишга муваффақ бўлди.

Шу тариқа тўлиқ ташаббус ва устунлигимиз остида ўтган назорат баҳсида «Рубин» тор-мор келтирилди.

Қайд этиш керакки, мазкур ўйинда чемпионат аввалида жиддий жароҳат олиб сафдан чиққан иқтидорли ярим ҳимоячимих Расул Йўлдошев узоқ танаффусдан кейин жароҳатидан фориғ бўлиб майдонга қайтди ва иккинчи таймни тўлиқ ўтказди.

АГМК жамоаси Суперлиганинг 22-тури доирасидаги «Бунёдкор»га қарши ўйинга тайёргарлик жараёнини Қибрайдаги стадионда давом эттиради.

Назорат ўйини.
11 октябрь.
АГМК — «Рубин» 7:0
Қибрай стадиони.
Бош ҳакам: Вадим Агишев
Голлар: Миржамол Қосимов, Григалашвили, Жасур Ҳакимов, Шаҳзод Нурматов (2та), Зафар Полвонов, Мурод Тошматов.

АГМК — Суҳроб Султонов (Роман Абдулов, 30) - Сайдулло Раҳматов, Сардор Раҳмонов, Игорь Зонич, Акмал Шораҳмедов - Дилшод Жўраев, Жасур Умаров, Миржамол Қосимов - Элгужа Григалашвили, Жасур Ҳакимов, Санъат Шихов.

Иккинчи бўлимда майдонга тушганлар — Роман Абдулов (Акбар Тўраев, 60) - Мирғиёз Сулаймонов, Бобур Йўлдошев, Владислав Касминин, Шероз Жалолов - Сайдулло Тошпўлатов, Расул Йўлдошев, Шаҳзод Нурматов - Зоҳир Пиримов, Зафар Полвонов, Мурод Тошматов.

Ўқилган: 1036
АГМК Назорат учрашуви

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Бухоро" – "Бунёдкор": Таркиблар!
18:47
АГМК ўз майдонида "Локомотив" билан очко бўлиб олди
19:44
"Андижон" ва "Сўғдиёна" нурсиз дуранга рози бўлишди
20:01