"Эвертон" Силвага олдига шарт қўйди

"Эвертон" бош мураббийи Марку Силва келаётган уч ўйинда вазиятни ўзгартира олмаса, истеъфога чиқарилади.

Daily Star нашрида таъкидланишича, жамоа қониқарсиз натижалар сабабли португалиялик мутахассис билан хайрлашишлари мумкин. Раҳбарият Силвага учта ўйин тақдим қилди.

Жамоа қолган учта ўйиндан иккитасини АПЛ доирасида "Вест Хэм" ва "Брайтон"га қарши ўтказади.

Марку Силва ишдан бўшатилса, унинг ўрнига "ирислар"нинг собиқ устози Дэвид Мойес ёки "Аякс" бош мураббийи Эрик тен Хаг таклиф қилиниши мумкин.

Ўқилган: 894
Англия чемпионати Марку Силва Эвертон

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

“Аякс” де Лигт ўрнига мексикалик футболчини олиб келади
08:37
Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Тошкентда машғулотлар олиб бормоқда
13:47
“Пахтакор” – “Бунёдкор”. Жамоаларнинг либоси маълум
07:32