Агент: Лаутаро тез орада янги шартнома имзолайди

Миланнинг "Интер" клуби футболчиси Лаутаро Мартинеснинг агенти Бето Якенинг сўзларига қараганда, ҳужумчи клуб билан шартномани узайтирмоқчи.

"Менимча, Антонио Контенинг келиши Лаутарога жисмонан ҳам, тактик жиҳатдан ҳам ижобий таъсир ўтказмоқда. Мартинес кўп жиҳатдан ўсишга эришди.

У ўзига ишонмоқда, "Барселона" ва "Ювентус"га қарши ажойиб ўйин намойиш қилди. Бир нечта йирик клублар қизиқиш билдираётганига қарамасдан, Лаутаро жамоада қолишни хоҳламоқда.

Ўйлайманки, тез орада янги шартнома имзолаймиз", - дейди агент Calciomercato нашрига.

Италия чемпионати
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Рибери – А Серияда сентябр ойининг энг яхши ўйинчиси
17:04
"Фиорентина" клуби "Сассуоло" тўпурарини сотиб олмоқчи
10:26
"Рома" бош мураббийлиги учун кутилмаган номзод пайдо бўлди
13:18