Англия мағлубиятга учради, Португалия ва Францияда ғалаба

Евро-2020 саралашининг 7-туридан ўрин олган бир қатор учрашувлар ўз якунига етди.

Англияга термаси сафарда Чехия билан баҳс юритди. Дастлба Харри Кейн пенальтидан ҳисобни очган бўлса, мезбонлар бунган Брабец ва Ондрашекнинг голлари билан жавоб қайтаришди.

Португалия эса ўзида Люксембург дарвозасига жвобсиз учта гол урди. Майдон эгаларининг голларига Бернарду Силва, Криштиану Роанлду ва Гонсалу Гедешлар муаллиф бўлишди.

Франция сафарда Исландияни Оливье Жирунинг ягона голи эвазига таслим этган бўлса, Украина Малиновскийнинг дубли туфайли Литвадан устун келди. Туркия ўз майдонида Албанияни қабул қилди. Женк Тўсуннинг 90-дақиқада урган голи туркларга уч очко тақдим этди.

Евро-2020 саралаши, 7-тур

Чехия – Англия 2:1 (1:1, 1:0)

Голлар: 0:1 – 5, пенальти Кейн, 1:1 – 9 Брабец, 2:1 – 85 Ондрашек.

Португалия – Люксембург 3:0 (1:0, 2:0)

Голлар: 1:0 – 16 Бернарду Силва, 2:0 – 65 Роналду, 3:0 – 89 Гедеш.

Исландия – Франция 0:1 (0:0, 0:1)

Гол: 0:1 – 66, пенальти Жиру.

Украина – Литва 2:0 (1:0, 1:0)

Голлар: 1:0 – 29 Малиновский, 2:0 – 58 Малиновский.

Андорра – Молдова 1:0 (0:0, 1:0)

Гол: 1:0 – 63 Валес.

Туркия – Албания 1:0 (0:0, 1:0)

Гол: 1:0 – 90 Тосун.

Черногория – Болгария 0:0 (0:0, 0:0)

Ўқилган: 1673
Англия термаси Исландия термаси Португалия термаси Украина термаси Франция термаси

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Голландия термасининг Евро-2020 саралаши ўйинлари учун кенгайтирилган таркиби маълум қилинди
11:28
Евро-2020 саралаши, кечаги натижалар
05:37
Евро-2020 саралаши. Россия – Сан-Марино ва бошқа ўйинлар бошланғич такриблари
20:09