"Реал" сўнгги ўриндаги жамоага мағлуб бўлди

Испания чемпионатининг 35-туридан ўрин олган "Райо Вальекано" – "Реал" учрашуви ўз якунига етди. “Кампо де Вальекас” стадионида бўлиб ўтган баҳсда майдон эгаларининг қўли баланд келди.

Учрашувни мезбонлар фаол бошлашди ва тайм ўрталарида ўз мақсадлари эришдилар. 23-дақиқада Адриан Эмбарба пенальтини аниқ бажариб жамоасини олдинга олиб чиқди.

Меҳмонлар голдан сўнг ҳам фаоллашишмади ва танаффусга қадар ҳисоб ўзгармади. Қаймоқранглилар иккинчи бўлим сўнггига бориб рақиб дарвозаси олдида босимни юзага келтиришди, бироқ бундан самара бўлмади.

Шу тариқа, “Райо” ушбу ғалабадан сўнг очколарини 31тага етказиб олган ҳолда 19-ўринга кўтарилиб олди. “Реал” эса 65 очко билан учинчи ўринда бормоқда.

Ла Лига, 35-тур

Райо Вальекано – Реал Мадрид 1:0 (1:0, 0:0)

Гол
: 1:0 – 23, пенальти Эмбарба.

Райо Вальекано – Гарсия, Ба, Гальвес, Тито, Морено, Суарес (Медран, 77), Агбо, Эмбарба, Посо (Трехо, 85), Бебе (Гарсия, 78), Герра.

Реал Мадрид – Куртуа, Вальехо, Варан, Карвахаль, Марсело, Кроос, Льоренте, Себальос (Браим Диас, 61), Модрич (Иско, 74), Бэйл, Диас (Васкес, 82).

Огоҳлантиришлар: Вальехо (22), Модрич (28), Суарес (43), Диас (62), Карвахаль (79), Марсело (86), Агбо (90).

***

Учрашувдаги гол ва пнеальти белгиланган вазиятни томоша қилинг:

Ўқилган: 1605
Вальядолид Испания чемпионати Реал Мадрид

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Реал" клуби Стерлинг учун 70 млн фунт ва футболчи таклиф қилмоқчи
07:19
"Реал" яна Мартин Эдегорни ижарага бериб юборди
20:48
Диего Годин “Атлетико”дан кетишини маълум қилди ва йиғлаб юборди (Видео)
17:52