Ла Лига президенти Мессининг солиқ билан муаммолари ҳақида: Мен ҳам ҳар бир келишувни ўқимайман

Ла Лига президенти Хавьер Тебас "Барселона" ҳужумчиси Лионель Мессининг солиқ билан боғлиқ муаммолари туфайли Испания тарк этиши мумкинлиги ҳақида фикр билдириб ўтди.

"Биз бундан қўрқмаймиз, шунинг учун ҳам унинг нима ҳақида ўйлаётганини билмаймиз. Мессининг интервьюсидан кейин қўрқиб кетдим, аммо кейин бундай қийин вазиятда қолишини айтганида ўзимни енгил ҳис қилдим.

Мессининг лигамизда қолишга қарор қилгани учун миннатдорчилик билдирмоқчиман. Агар у яна ўзини ёмон ҳис қилса, биз уни қўллаб қувватлашимизга шубҳа қилмасин.

Солиқ тизимининг Мессига нисбатан жуда ҳам қаттиққўл бўлган, бироқ улар Мессига нисбатан ноҳақлик қилишди.

У ҳаммасига қўл қўймаган ва ҳаммасини ўқимагани тушунарли. Унга шунчаки, қаерга қўл қўйишни айтишган ва у имзо чеккан. Мен ҳам Ла Лиганинг ҳамма ҳужжатларини имзо чекишдан олдин ўқимайман, акс ҳолда кун бўйи шу ерда бўлар эдим.

Мен бунинг (Мессининг солиқ билан муаммолари ҳақида) маъмурий муаммо эканлиги ва жиноят эмаслигига ишонаман", - дейди Тебас.

Ўқилган: 646
Барселона Испания чемпионати Лионель Месси

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

“Эспаньол” собиқ бош мураббийи коронавирус туфайли вафот этди
17:24
Испания чемпионати, 35-тур. "Сельта" – "Атлетико" 1:1
08:47
Гризманн Неймарнинг "Барса"га қайтишини қўллаб-қувватлади
05:58