
"Манчестер Юнайтед" клуби ҳужумчиси Маркус Рэшфорд Twitter'даги шахсий саҳифасида жамоа мухлисларига аталган қуйидаги твитни қолдирди:
"Футболда ҳеч нарсани яшира олмайсиз. Охирги бир неча ҳафта давомида муваффақият қозонолмадик. Клуб аъзоси ва мухлиси сифатида бу мени хафа қилади.
Мухлислар бундан кўпроғига лойиқ. Биз яхшироқ ўйнашимиз кераклигини биламиз. Бу бизнинг ягона вазифамиз".