"Ювентус" қишда "Челси"дан футболчи сотиб олмоқчи

"Челси"нинг чап қанот ҳимоячиси Эмерсон қишки трансферлар мавсуми вақтида "Ювентус"га ўтиши мумкин.

Calciomercato нашрининг хабар беришича, турин клуби 25 ёшли футболчи анчадан бери кузатиб келмоқда уни қишдаёқ сотиб олмоқчи.

Эмерсон хизматига "Челси"нинг собиқ устози Маурицио Саррининг шахсан ўзлари қизиқиш билдирмоқда. Улар илгари "аристократлар" сафида бирга ишлашган.

Бироқ "Ювентус" уни сотиб олиши осон бўлмайди. Негаки, Эмерсоннинг "Челси" билан амалдаги шартномаси 2022 йил июнигача мўлжалланган.

Ўқилган: 947
Трансферлар Челси Эмерсон Ювентус

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

“Наполи” дарвозабони билан янги келишувга эриша олмади
12:26
"Милан" - "Рома": Таркиблар!
20:02
"Милан" Холанд учун курашга қўшилди
11:41