ЖЧ-2022 саралаши доирасида D гуруҳида 3-тур ўйинлари якунланди. Саудия Арабистони ўз майдонида Сингапурни қабул қилиб, 3:0 ҳисобидаги ишончли тарздаги ғалабани қўлга киритди. Шу тариқа, улар гуруҳимизда етакчи бўлиб олишди. Саудия ва Сингапур жамоаларида 3-турдан сўнг 4 очкодан мавжуд. Ўзбекистон миллий терма жамоаси эса Фаластин билан биргаликда 3 очко билан кейинги 3-4-ўринларни эгаллади.
Яман эса 2 очко билан сўнгги ўриндан жой олди.
D гуруҳи, 3-тур
Саудия Арабистони – Сингапур 3:0
Голлар: Асири (28, 68), Ал Ҳамддан (62).