Лионель Месси: "Ливерпуль" клубидан учралган мағлубият – бизнинг айбимиз. Биз Вальвердега ишонамиз ва қўллаб-қувватлаймиз

"Барселона" клуби ҳужумчиси Лионель Месси жамоа бош мураббийи Эрнесто Вальверде ва ЕЧЛ ҳақидаги саволларга жавоб берди.

- Вальверде атрофида жуда ҳам кўп гаплар айламоқда. Унинг қолганидан хурсандмисиз?

- Мен буни айтганман. "Ливерпуль"  клубидан қабул қилиб олинган мағлубият бизнинг айбимиз. Биз билан бўлган воқеа яна қайтарилиши керак эмас эди, чунки "Рома"га қарши ўйинда шундай бўлган. Биз яна ўзимизни йўқотдик, Рим эсимга тушиб кетди. Кейинги босқичга чиқа олмадик.

Бу мураббийнинг иши эмас, шу билан бирга унинг қолиши ҳам менинг қарорим эмас. Клуб Вальверденинг қолишини қарор қилди. Мен хурсанд ва сокин эдим. У биз қўллаб-қувватлайдиган мураббий. Агар бошқа келса ҳам биз уни шундай қўллаймиз. Мақсадга етиш учун бир жамоа бўлиш лозим.

- Айтишларича "Барса" тарихдаги энг яхши таркибга эга бўлиб ЕЧЛда жуда ҳам кам ғолиб бўлмоқда.

- Ўйлайманки, ҳа. Биз Европа чемпионлар лигаси совринини қўлга киритишда кўплаб имкониятларни қўлдан бой берганмиз, ва биттаси бу – биз ишонган нарса, бошқаси эса – амалда содир бўладиган нарса. Анчадан буён ғалаба қозонмадик, - дейди Месси.

Баҳорда "Барселона" клуби ўз майдонида 3:0 ҳисобида ғалаба қилиб "Ливерпуль"га қарши жавоб ўйинида жавобсиз 4 та гол ўтказиб юборган ва ЕЧЛни тарк этган эди.

Санъат Шарипов

Ўқилган: 2043
Барселона Европа Чемпионлар лигаси Ливерпуль Лионель Месси Эрнесто Вальверде

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

“Барселона” жамоаси Чемпионлар лигасида рекорд ўрнатди
14:23
Рамос "Реал" билан "Сити"га қарши ўйинга учиб кетади, гарчи майдонга тушмаса ҳам
20:38
Массимилиано Аллегри: Роналду яна бир марта ўзининг бошқа даражада эканлигини исботлади
08:53