Дембеле 2та ўйинга дисквалификация қилинди ва класикони ўтказиб юборади

"Барселона" клубининг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Усмон Дембеле иккита ўйинга дисквалификация қилинди.

Франциялик футболчи Ла Лига 8-тур "Севилья" жамоасига қарши ўйинда четлатилган эди. Дембеле Каталонияликлар ҳимоячиси Рональдо Араухони четлатганига норозилик билдирган.

Дембеле бош ҳакам Антонио Мигель Матеу Лаосга "жуда ҳам ёмонсан" деб бир неча маротаба такрорлаган. Бундан ташқари ўйинчи Лоаснинг олдида бир неча маротаба қўл ҳаракатларини ишлатди.

Шу тариқа, 22 ёшли футболчи 19 октябрь куни "Эйбар" жамоасига қарши ва "Реал"га қарши 26 октябрь куни класикони ҳам ўтказиб юборади.

Барселона Дисквалификация Испания чемпионати Реал Мадрид Усмон Дембеле
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Клеман Лангле: Мен ҳар куни машғулотларда Мессидан азият чекаман
15:24
Чичарито Ла лигага қайтди
08:00
“Жирона” Ла Лигани тарк этди
15:05