"Манчестер Юнайтед" Санчесни бутунлай сотиб юбормоқчи

"Манчестер Юнайтед" ҳужумчи Алексис Санчес борасида ҳар қандай таклифни кўриб чиқишга тайёр.

The Sun нашри тарқатган хабарга кўра, "қизил иблислар" чилилик 30 ёшли ҳужумчини бутунлай сотиб юборишни режалаштирмоқда. Унинг трансферидан эса 25 миллион евро ишлаб олишмоқчи.

Айни вақтда Санчес ижара асосида "Интер" клубида фаолиятини давом эттирмоқда. Футболчининг инглиз клуби билан шартномаси 2020 йилнинг ёзига қадар мўжалланган.

Алексис Санчес Англия чемпионати Манчестер Юнайтед
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Почеттино Бэйл ҳақида: Биз уни сотиб оламизми ёки бошқа клубми билмайман
05:33
“Милан” клуби вакиллари “Реал” билан учрашув ўтказишади
13:29
“Ювентус” Погбани қўлга киритишга жиддий киришди
08:21