Милнер "Манчестер Сити" билан ўртадаги тафовут борасида гапирди

"Ливерпуль" ярим ҳимоячиси Жеймс Милнер "Манчестер Сити" билан АПЛ чемпионлиги учун кураш борасида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Биз юзага келган танаффусга қадар ўзимиз учун керакли очколарни тўпладик ва асосий рақобатчимиз "Манчестер Сити" билан орадаги тафовутни 8 очкога етказиб олдик. Бироқ бизни олдинда жуда қийин ўйинлар кутмоқда ва биз орадаги масофага аҳамият бермаслигимиз лозим.

Ҳозирга тақвимга қарашни истамайман. Чунки бизни бирорта ҳам осон рақибни кўрмайсиз. Бизни жуда оғир ва машаққатли рақиблар кутмоқда. Бу ўйинларда очко йўқотмасдан, тафовутни ушлаб туришимиз лозим", - дея Милнер сўзларидан келтирмоқда Sky Sports.

Англия чемпионати Жеймс Милнер Ливерпуль
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Жоржиньо "Ювентус" клубига ўтиши мумкин
06:34
Sky Sport: Рибери Россия, Голландия ва Арабистондан таклифларни рад этди
12:39
Гари Невилл: Ҳозирги "МЮ" – умуман жамоа эмас. Сульшер жамоани қисмларга бўлиб юбориши керак
05:28